Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик машҳур актёр вафот этди

Америкалик машҳур актёр вафот этди

Фото: Кино ТВ

Америкалик актёр Жулиан Макмэхон 57 ёшида вафот этди.

"Севимли турмуш ўртоғим Жулиан Макмэхон саратон касаллигига қарши қаҳрамонона курашдан сўнг шу ҳафта тинч ҳаётдан кўз юмганини бутун дунё билан баҳам кўрмоқчиман”, деди унинг аёли.

Маълумотларга кўра, Макмэхон 2 июл куни Флорида штатининг Клируотер шаҳрида вафот этган. 

Актёрнинг рафиқаси турмуш ўртоғининг вафоти муносабати билан уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди ва мухлислардан мотам пайтида оила аъзоларини безовта қилмасликни сўради.

Жулиан Макмэхон "Тана қисмлари", "Сеҳрланган", "ФБР: жуда хавфли" филмларидаги бош роллари туфайли машҳурликка эришди ва 2005 йилда "Фантастик тўртлик" филмида Доктор Дум ролини ўйнади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг