Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Исроилга бомба етказиб беришдан чўчияпти

АҚШ Исроилга бомба етказиб беришдан чўчияпти

Исроил Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қарши қуруқликдан ҳужум уюштираётган бир пайтда АҚШ Исроилга бомба етказиб беришни тўхтатди.

Бу ҳақда Америка ОАВлари АҚШ маъмуриятидаги юқори мартабали манбага таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, бу қарор Рафаҳнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларига снарядлар ташлаб юборилиши мумкинлигидан хавотирлар туфайли қабул қилинган.

Гап 1,8 минг — 900 килограммлик бомба ва 1,7 минг — 225 килограммлик бомбаларни Тел-Авивга етказиш ҳақида кетмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Оқ уй келажакда етказиб беришни қайта тиклаш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бир кун аввал The Wall Street Journal Вашингтон Исроилга қуроллар сотишни кейинга сургани ҳақида хабар берган эди.

7 май куни эрталаб Исроил армияси блокададаги Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум уюштирган эди.

Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги Рафаҳ пункти устидан назорат ўрнатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг