АҚШ транспортда ниқоб тақиш тартибини жорий этди. Лекин...
AҚШ ҳукумати транспортда барчага ниқоб тақиш тартибини жорий қилмоқда, дейилади ички хавфсизлик идорасида.
«Транспорт хавфсизлиги бошқармаси TSA назорат пунктларида ҳамда барча тижорат ва жамоат транспорти тизимларида ниқоб тақишни талаб қилади», — дейилади хабарда.
Ушбу чора-тадбирлар президент Жо Байденнинг федерал ҳукумат ваколатига кирадиган барча жамоат жойларида ниқоб тақишни талаб қиладиган қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Аслида Aмерика Қўшма Штатларида транспорт воситаларида деярли ҳамма жойда ниқоб тақиш талаб этилади. Шунга қарамай, федерал ҳукумат одатда иш жойларида, дўконларда, мактабларда, кўчаларда ва бошқа жойларда ниқоб тақиш тартибини белгилайдиган маҳаллий ҳокимият органларига таъсир ўтказа олмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter