АҚШда президентликка янги номзод аниқланди
Кичик Роберт Кеннеди Юта штатида АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун имзо тўплади.
АҚШда президентликка янги номзод аниқланди – кичик Роберт Кеннеди 2024 йилги сайловларда ўз номзодини кўрсатиш учун Юта штатида керакли миқдордаги имзоларни тўплади. Бу ҳақда сиёсатчининг сайтида хабар берилган.
Кеннеди барча 50 штатда сайлов бюллетенида иштирок этиш режаларини эълон қилиши кутилмоқда. У АҚШнинг собиқ президенти Жон Кеннедининг жияни.
2024 йилда АҚШ аҳолисини президентлик сайловлари кутиб турибди – бу мамлакатнинг кейинги тўрт йилдаги тақдирини белгилаб берадиган воқеа.
Кейинги, 60-президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. Агар амалдаги давлат раҳбари сайловда ютқазса, АҚШнинг 47-президенти ҳокимият тепасига келади.
Бир кун аввал собиқ президент Доналд Трамп Республикачилар партиясидан 2024 йилда президентликка номзод бўлиш учун кураш олиб боришини маълум қилган эди. Унинг вакиллари Федерал сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш учун ариза топширган. Амалдаги демократ президент Жо Байден 2024 йилги сайловларда иштирок этишини ҳали эълон қилмаган, бироқ Трампни мағлуб этиш имкониятига ишончи комил.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter