Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда яна отишма: беш киши қурбон бўлгани айтилмоқда

АҚШда яна отишма: беш киши қурбон бўлгани айтилмоқда

АҚШда Кентукки штатининг Луисвилл шаҳри марказида юз берган отишмада беш киши ҳалок бўлди. Шунингдек, олти киши яраланди.

Бу ҳақда CNN манбаларга асосланган ҳолда хабар берди.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан 08:30 атрофида содир бўлган. Отишмани уюштирган шахс ҳалок бўлган. Ҳозирча жабрланганларнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилмаган.

ОAВ маълумотларига кўра, полициячи ва отишма содир этган шахс ўртасида отишма содир бўлган. 

Аввалроқ Теннесси штатидаги Нэшвилл шаҳрида ўсмир қиз олти кишини отиб ўлдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг