Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШга борган Сербия президентининг тоби қочди

АҚШга борган Сербия президентининг тоби қочди

Фото: Reuters

Сербия президенти Александар Вучич бетоб бўлиб қолгани сабабли АҚШдаги сафарини муддатидан олдин якунлади, деб хабар берди Bloomberg.

Таъкидланишича, Вучич 2 май куни ўзини ёмон ҳис қилган, шифокорлар билан маслаҳатлашиб, Белградга қайтишга қарор қилган. Аҳволи қай даражада оғир — бошқа хабар йўқ.

Сербия президенти хорижга хизмат сафари давомида Доналд Трамп билан учрашишни режалаштирганди. Аммо у Оқ уй соҳиби билан суҳбатлашишга улгурдими, бу ҳақда ҳам маълумот берилмаган.

Вучич 30 апрел куни АҚШнинг Флорида штатига келган ва бир нечта сиёсатчи ва тадбиркорлар билан учрашган. Улар орасида АҚШ конгресси аъзоси Клаудия Тенни ва Ню-Йорк собиқ мэри Руди Жулиани бор.

Аввалроқ Александар Вучич, Евроиттифоқ етакчиларининг босимига қарамасдан, 9 май куни Москвага боришини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг