Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AҚШнинг ашаддий душмани қайси давлат экани айтилди

AҚШнинг ашаддий душмани қайси давлат экани айтилди

Aксарият америкаликлар Хитойни AҚШнинг ашаддий душмани деб билади. Бу ҳақда Gallup сўровномаси натижасида айтилади. 

Хитой кетма-кет учинчи йил сўровда биринчи ўринни эгаллаган.

Тадқиқотда 18 ва ундан катта ёшдаги 1008 киши иштирок этган ва  AҚШ ҳудудида уриб туширилган Хитой шари билан боғлиқ жанжал фонида ўтказилди.

Россия билан ижобий алоқалар ва коронавируснинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги миш-мишлар Хитойга нисбатан салбий кайфиятни кучайтирган. 

Украинада уруш бошланганидан бери Aмерика матбуотида тез-тез асосий душман сифатида пайдо бўлган Россия эса иккинчи ўринда. Ҳар учинчи респондент уни энг ашаддий душман деб атайди.

Таъкидлаш жоизки, 2002-2012 йилларда америкаликларнинг 5 фоиздан камроғи бу фикрда эди. Россияга нисбатан салбий муносабатнинг сезиларли ўсиши 2014 йилда (Қримнинг босиб олиниши ва Украина шарқида можаро сабаб) бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг