Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асқар Акаев яна Қирғизистонни тарк этиб, Москвага йўл олди

Асқар Акаев яна Қирғизистонни тарк этиб, Москвага йўл олди

Фото: EADaily.uz

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев Бишкекдан Москвага учиб кетди, у илгари «Қумтор» олтин конини иши бўйича тергов ишларига ёрдам бериш мақсадида келтирилганди.

Собиқ давлат раҳбарининг ёрдамчиси Бекболот Талгарбековнинг айтишича, Акаев «терговнинг барча саволларига тўлиқ жавоб берди».

Ўз навбатида, собиқ президентининг яна бир ёрдамчиси Болот Жанузоқов Акаев «Кумтор» иши бўйича гувоҳ сифатида қатнашганлигини тасдиқлаган. «Унга ҳеч қандай айблов қўйилмади», — дея таъкидлаган Жанузаков. Акаев Бишкекка 2 август куни етиб келганди. 

Қирғизистон собиқ бош вазири Феликс Куловнинг сўзларига кўра, у буни ўз ташаббуси билан амалга оширган ва тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Якшанба куни Қирғизистоннинг «Ала-Тоо 24» телеканали Акаевнинг видеомурожаатини эълон қилди, унда у «Қумтор» конида қазиб олиш жараёнида йўл қўйилган хатолар ҳақида гапирди.

Собиқ президент Қумтор олтин конини ўзлаштириш лойиҳасидаги коррупция иши бўйича терговга жалб этилган. Марказий Осиёда йирик олтин захирасига эга «Қумтор» кони тасарруфи айнан Акаев бошқаруви даврида, 1992 йилда Канада компаниясига топширилган. Қирғизистон тергов идораларига кўра, конни тасарруф этиш бўйича лойиҳа ғолиблиги тендерсиз ажнабий фирмага бериб юборилган. 2003 йилги қўшимча битим билан Қирғизистоннинг қўшма корхонадаги улуши 67 фоиздан 26 фоизга камайтирилган. Ҳуқуқ идоралари бу ҳолатни миллий манфаатларнинг бузилиши ва коррупция деб ҳисобламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг