Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Атлантика океанида Argos Georgia балиқчилар кемаси ҳалокатга учради

Атлантика океанида Argos Georgia балиқчилар кемаси ҳалокатга учради

Фото: MercoPress

Атлантика океанининг жанубида Argos Georgia балиқчилар кемаси чўкиб кетди.

Кема экипажи 27 кишидан иборат бўлган. Камида 8 киши ҳалок бўлган, 7 киши бедарак йўқолган. Кема Муқаддас Елена, Вознесение ҳамда Тристан-да-Куня ороллари байроқлари остида сузаётган бўлган.

Ҳалокат юз берган 22 июл санасида кема Фолкленд (Малвин) оролларидан шарқда, 200 денгиз мили олисликда бўлган. Қутқаришга бир нечта кемалар ва вертолётлар жўнатилган, бироқ кучли шамол ва довул туфайли қидириш ишлари вақтинча тўхтатилган.

23 июл куни қидириш яна давом этган. Кема экипажининг 14 аъзоси қутқарилган, ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.

Кема бортида Испания, Россия, Индонезия, Перу, Уругвай фуқаролари бўлган. Argos Georgia кемаси Argos Froyanes Ltd Британия-Норвегия хусусий компаниясига қарашли экани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг