Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Axios: Вэнс Доналд Трампни сайловлар борасида огоҳлантирган

Axios: Вэнс Доналд Трампни сайловлар борасида огоҳлантирган

Фото: AP

АҚШ вице-президенти Ж.Д. Вэнс аввал Доналд Трамп маъмуриятини Эрондаги операция республикачиларнинг оралиқ сайловлардаги ғалабасига путур етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган, деб хабар беради Axios манбаларга таяниб.

Нашрнинг таъкидлашича, президент маъмуриятидаги юқори лавозимли амалдорларнинг аксарияти Ж.Д. Вэнснинг фикрига қўшилади. Шунга қарамай, Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий операцияни тўхтатишдан бош тортган.

Оралиқ сайловлардан кейинги кун Вэнс ижтимоий тармоқда республикачиларнинг мағлубиятининг сабаби уруш эканлигини ёзди. Унинг таъкидлашича, Эронга қарши операция кейинги олти йил давомида Сенат устидан назоратни йўқотишга арзимайди.

АҚШда оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, демократлар Вакиллар палатаси ва Сенатда кўпчилик ўринларни эгаллайдилар. Демократлар Техас каби йирик республикачи штатларда ҳам ғалаба қозонган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг