БАА Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида ҳамкор мақомини олди
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)даги мулоқот бўйича ҳамкор мақомини расман олди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
«Бирлашган Араб Амирликлари Ташкилот Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси чоғида ШҲТда мулоқот бўйича ҳамкор мақомини расман олди. БААнинг ШҲТга аъзо бўлиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми Абу-Дабининг дунё мамлакатлари ва кўп томонлама ташкилотлари билан алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасидаги доимий саъй-ҳаракатларини ўзида мужассам этади.
Маълумот учун, ШҲТга Россия, Ҳиндистон, Хитой, Покистон ва Марказий Осиёнинг тўртта давлати: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.
Ҳиндистон 2022 йилнинг сентябрь ойида ШҲТ гуруҳига раисликни ўз зиммасига олган ва бу йил саммитга мезбонлик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter