Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Балиқчи 700 йиллик ҳайкални топиб олди

Балиқчи 700 йиллик ҳайкални топиб олди

Фото: «Galician regional government/Conchi Paz»

Испания шимоли-ғарбидаги Сар дарёсида балиқчи қўлида гўдак билан тасвирланган Биби Марямнинг ҳайкалини топиб олди. Асар тахминан 700 йил муқаддам гранитдан ясалгани айтилмоқда, дея хабар берди «The Guardian».

«Балиқ овлаётганимда тош устида сирпаниб кетдим. Қарасам тош тўртбурчак. Бу дарё учун жуда ғайритабиий. Диққат билан разм солганимда, бош билан ёпинчоқни пайқадим. Шунда ўзгача бир нарсани топиб олганимни тушундим», — дея сўзлаб берди маҳаллий фуқаро Фернандо Брей «Voz de Galicia» испан газетасига.

Сантьяго-де-Компостела яқинида устини мох қоплаган қадимий ҳайкални дарёдан чиқариб олишиб, Музейга юборишди.

«Биби Марямнинг икки томонида фаришталар тасвирланган. Улар едирилиб кетган, лекин юзларини кўриш мумкин», — дейилади шаҳар маъмурияти баёнотида.

Ҳайкал ўрнатилган тагкурси айиқтовон барглари ва тўрт гулбаргли гуллар билан безатилган. Биби Марямнинг ҳам, гўдакнинг ҳам юзи сақланиб қолмаган.

Расмийлар топилманинг маданий ва тарихий қийматини баҳолаш, шунингдек, бу ерга қаердан келганини, дарёда қандай пайдо бўлиб қолганини ва қандай қилиб шу вақтгача дарёда билинмасдан ётганини аниқлашга қарор қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг