Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден Украинага $675 миллионлик ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади – Пентагон

Байден Украинага $675 миллионлик ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади – Пентагон

АҚШ президенти Жо Байден Украинага 675 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда маълум қилди.

«Байден Украинага 675 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади», – дея маълум қилган АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Пентагоннинг Twitter’даги саҳифасида.

АҚШ Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Украина учун янги ёрдам пакетига киритилган нарсаларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этди. 

Рўйхат Пентагоннинг веб-сайтида мавжуд бўлиб, бунга қуйидагилар киради:

  • HIMARS юқори ҳаракатланувчи артиллерия ракета тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар;
  • тўртта 105-мм гаубица ва 36 мингта 105-мм артиллерия снарядлари;
  • қўшимча юқори тезликда HARM антирадар ракеталари;
  • 100 та HMMWV зирҳли кўп функцияли машиналари;
  • ўқ отиш қуроллари учун 1,5 миллион патрон;
  • 5000 дан ортиқ танкга қарши тизимлар;
  • RAAM масофавий миналаштириш учун 1000 та 155-мм снарядлари;
  • граната ва ўқ отиш қуроллари;
  • 50 та зирҳли тиббий машина;
  • тунда кўриш асбоблари ва бошқа дала жиҳозлари.

Эслатиб ўтамиз, ушбу пакет 2021 йил августидан бери Байден маъмуриятининг АҚШ Мудофаа вазириги захирасидан Украинага ажратилган 20-тўпламдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг