Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беларус 16-18 млрд долларлик экспорт бозоридан маҳрум бўлди

Беларус 16-18 млрд долларлик экспорт бозоридан маҳрум бўлди

Фото: «Global Look Press»

Беларус товарларининг Европа иттифоқи ва АҚШга экспорти тўлиқ тўхтади. Санкциялар оқибатида мамлакат учун Евроиттифоқ ва Шимолий Америка бозорлари ёпилганини Беларус бош вазири Роман Головченко «Al Arabiya» телеканалига интервьюсида маълум қилди.

Бош вазирнинг айтишича, ушбу минтақаларга экспорт йилига 16-18 млрд долларни ташкил этаётганди.

Аввалроқ Латвия Беларус билан 1994 йилда тузилган шартномани бекор қилганди, ушбу келишув Беларусга Болтиқбўйи мамлакати ҳудуди орқали ўз ҳарбий юкларини учинчи мамлакатларга етказиш имконини бераётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг