Бомба ҳақидаги огоҳлантиришдан сўнг American Airlines самолёти Римга қўндирилди

American Airlines авиакомпаниясининг Ню-Йоркдан Ню-Дели (Деҳли)га парвоз қилган Boeing 787-9 самолёти, бортида бомба борлиги ҳақидаги хабардан сўнг, Римга қўндирилди. Бу ҳақда ABC ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Вазиятдан хабардор номи сир тутилган юқори мансабли шахснинг айтишича, портлаш хавфи ҳақидаги хабар электрон почтадан келган. Ҳиндистон ҳукумати самолёт мамлакат ҳудудига қўнишидан олдин унда портловчи модда бор-йўқлигини текширишни талаб қилган. Туркманистон осмонига етиб келган ҳаво кемаси шундан сўнг йўналишини Италияга ўзгартирган.
Айни пайтда самолёт ва унинг йўловчилари Римдаги Фюмичино аэропорти ходимлари томонидан текширилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter