Британия қироличаси вафоти ҳақида хабарлар тарқалди

Елизавета II
Истаграмдаги расмий белгига эга «hollywoodunlocked» нашри қиролича Елизавета II вафот этгани ҳақида хабар тарқатди.
«Politico хабарига кўра, мамлакатдаги олий мартабали амалдорлар, вазирлар ўлим ҳақида аллақачон хабар топган. Қироличанинг шахсий котиби Эдвард Янг расмий баёнот тайёрламоқда. Тез орада халқаро жамоатчиликка ўлим ҳақида хабар берилиб, мамлакатда мотам эълон қилинади», ̶ деб ёзади нашр.
Шунга қарамасдан, мамлакатнинг нуфузли ОАВлари қиролича вафоти ҳақида ҳеч қандай хабар тарқатмаган. «Newsweek»га кўра эса, бу хабарлар ёлғон.
Бундан аввалроқ Елизавета II коронавирус билан оғриётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Елизавета II 1952 йил феврал ойидан бошлаб 70 йил давомида тахтни бошқариб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, агар қиролича вафот этса ёки тахтдан воз кечса, ўрнига унинг тўнғич фарзанди — 74 ёшли шахзода Чарльз ўтиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter