Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Европанинг учта давлати Фаластинни расман тан олганини эълон қилади – Politico

Бугун Европанинг учта давлати Фаластинни расман тан олганини эълон қилади – Politico

Бугун Европанинг учта давлати, жумладан Испания ва Ирландия Фаластин давлатини расман тан олганини эълон қилади.

Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар тарқатмоқда.

«Испания, Ирландия ва яна бир давлат чоршанба куни Фаластинни тан олгани ҳақида баёнот чиқармоқчи», – деб ёзади нашр. 

Нашр Фаластин давлатчилигини тан олган учинчи давлат Белгия, Малта, Норвегия ёки Словения бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди.

Бироз олдин эса юқоридаги тахмин ўзини оқлаб, Норвегия бош вазири мамлакат Фаластин давлатини тан олганини маълум қилди.

Европа давлатлари орасида Фаластин мустақиллигини аввалроқ Болгария, Венгрия, Кипр, Малта, Полша, Руминия, Словакия, Чехия ва Швеция тан олган эди.

Шунингдек, Фаластин мустақиллигини БМТга аъзо 140 дан ортиқ давлатлар, жумладан, 1994 йилда Ўзбекистон ҳам тан олган. АҚШ ва Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари буни тан олмаган.  

Жорий йилнинг 10 май куни эса БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин ҳуқуқларини кенгайтириш ва уни ташкилотга қабул қилиш учун овоз берди. Фаластин мазкур ташкилотда 2012 йилдан бери кузатувчи давлат мақомида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг