Бугун Пхеньян ташкил топган кун (фото)
Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳрига 1570 йилнинг 15 октябрида асос солинган. Ҳа, шаҳар нисбатан анча ёш, ҳатто ташкил этилган кунигача аниқ. «Википедия»га кўра, корейс тилидан таржима қилинганда «Пхеньян» сўзи «кенг ер», «қулай жой» маъноларини англатаркан.
Қуйидаги фоторепортаж эса Пхеньяннинг диққатга сазовор айрим янги иншоотлари ҳақида.
Пхеньяндаги фан-техника мажмуаси.
Юқоридаги мажмуанинг ички кўриниши.
Бўлажак олимлар кўчаси. Унда институтлар, лабораториялар, олимлар ва тадқиқотчиларнинг уйлари жойлашган.
Болалар уйи фонидаги Буюк раҳбар.
«Мунсу» аквапарки.
Тунги байрамона Пхеньян.
1 май номидаги Ниннадо стадиони. Дунёдаги энг улкан бу стадионга 150 минг киши сиғади.
Яна бир гигантизм намунаси — 105 қаватли «Рюгён» (бир пайтлар Пхеньян шундай номланган) меҳмонхонасининг тепа қисми. Баландлиги — 330 метр.
Юқоридаги суратларнинг аксарияти Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан тақдим этилган. Албатта, ҳар ким дунёга юртининг гўзал томонларини кўрсатишни истайди. Тўғриси, Шимолий Кореяни бундай ёрқин бўёқларда кўриш ёқимли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter