Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чихуахуа юраги хуруж қилиб қолган эгасининг ҳаётини сақлаб қолди

Чихуахуа юраги хуруж қилиб қолган эгасининг ҳаётини сақлаб қолди

Фото: «Yandex.ru»

Американинг Шимолий Каролина штатида чихуахуа зотига мансуб ит юраги хуруж қилиб қолган эгасининг ҳаётини қутқариб қолди. Бу ҳақда «UPI» сайти хабар берган.

86 ёшли Руди Армстронг Бу-Бу лақабли ити билан сузувчи уйда яшайди. Бир куни америкалик фахрийнинг юраки хуруж қилиб қолди. Бир қўли билан бир оёғини қимирлатолмай қолганидан телефонгача етиб боролмади.

«У ерда кимдир мени тасодифан топиб олишларини кутиб ётгим келмади. Шунинг учун Бу-Будан ёдрам сўрадим», — дейди Армстронг.

Ит эгасининг ёнидан югуриб чиқиб кетган ва бир оздан сўнг қандайдир ишчи билан қайтиб келган. Ўша одам тез ёрдамни чақирган. Армстронгни шифохонага ётқизишди ва беш кундан сўнг ити билан кўришди.

«Кўзларимга ёш қуйилиб келяпти. Уни роса соғиндим», — деди фахрий Бу-Бу билан яна учрашгач.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг