Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

CNN Украина уруши тугаши вақтини прогноз қилди

CNN Украина уруши тугаши вақтини прогноз қилди

Украинадаги уруш камида яна икки йил давом этиши мумкин. Бу ҳақда CNN телеканалининг разведка хизматларидаги манбалари маълумот берган. 

Телекомпания манбаларига кўра, уруш Украинага АҚШ томонидан кўрсатилаётган ёрдамнинг мавжудлиги ва ҳажмидан қатъи назар, икки йил давом этади.

Бир қатор экспертларнинг фикрича, жанговар ҳаракатлар яна беш йил давом этиши мумкин. Шу билан бирга 2024 йилда томонлардан бири сезиларли устунликка эришиши даргумон.

Келгуси йилда Украина қуролли кучларини тиклайди ва ҳарбий ишлаб чиқаришни оширади. Ва шундан кейингина у қарши ҳужумга янги уриниш қилиши мумкин, дея қайд этади CNN.

Украинадаги уруш камида яна икки йил давом этишини инобатга олсак, Оқ уй янги президентлик сайловларигача Украинани молиялаштирмоқчи. Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, катта эҳтимол билан Киевга молиявий ёрдам тўхтайди.

Аввалроқ Financial Times Украинадаги расмий манбаларга асосланиб, Россия ёзда кенг кўламли ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида ёзган эди.

Шунингдек, НАТО адмирали Россия билан алянс ўртасида уруш юз бериши мумкинлиги ҳақида шов-шувли баёнот берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг