Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19: янги глобал антирекорд ўрнатилди

COVID-19: янги глобал антирекорд ўрнатилди

Фото: EPA / UPG

Сўнгги суткада (10 сентябрь) жаҳон бўйича коронавирусни юқтириш бўйича 300 мингтадан ортиқ ҳолат қайд этилди. Бу пандемия давридаги энг катта кўрсаткич.

Жаҳонда пандемия бошланганидан бери коронавирусни юқтирганлар жами сони 28 347 771 нафарга етди. «Worldometer» маълумотига кўра, сўнгги суткада 302 570 нафар янги бемор рўйхатга олинган — пандемия даврида ҳали бунчалик юқори кўрсаткич қайд этилмаганди.

Сутка давомида энг кўп беморлар қайд этилган мамлакатлар:

  1. Ҳиндистон — 96 760
  2. Бразилия — 40 431
  3. АҚШ — 38 811
  4. Аргентина — 11 905
  5. Испания — 10 764
  6. Франция  — 9 843
  7. Колумбия — 7808
  8. Перу — 7 291
  9. Россия — 5 363
  10. Мексика — 4 647.

Айни пайтга келиб жаҳон бўйича жами тузалганлар сони — 20 353 461 нафар, қурбонлар сони — 914 165 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг