Данияда ҳукуматнинг энг кам иш ҳақини жорий этиш таклифи «бир овоздан»... қайтарилди
Дания Фолькетинги (парламенти)да анъанавий равишда ҳукуматнинг деярли барча ташаббусларини қўллаб келувчи уч партия («Либерал Альянс», «Дания халқ партияси», «Консерваторлар») мамлакат бош вазири Ларс Лёкке Расмуссеннинг муайян касблар учун энг кам иш ҳақини расман белгилаш тўғрисидаги таклифига қарши чиқишди. Бу ҳақда маҳаллий «Børsen» («Биржа») газетаси хабар берди.
«Бир ёқадан бош чиқарган» партиялар вакилларининг фикрича, давлат иш ҳақини белгилашга аралашмаслиги керак ва буни Данияда азалдан мавжуд «миллий келишув» (overensstemmelsesforhandlingerne) ихтиёрига қўйиб бериши лозим. «Миллий келишув» — касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги музокара жараёни, унда деярли барча соҳалар учун асосий меҳнат шартлари келишиб олинади.
«Либерал Альянс» партияси вакили Йоаким Ольсен энг кам иш ҳақи белгилаб қўйилиши Даниядаги эркин меҳнат бозорини издан чиқариб юборади деган хавотирда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter