Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доғистонда ёқилғи қуйиш шохобчаси портлаши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Доғистонда ёқилғи қуйиш шохобчаси портлаши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Кеча, 14 август куни Доғистон Республикасининг Махачқалъа шаҳридаги «Нафта 24» ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Доғистон табиий офатлар тиббиёт марказининг маълум қилишича, портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, 56 киши жароҳатланган. Улардан 13 нафари болалар.

Россия соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Виктор Фисенко Махачқалъадаги касалхоналарда жами 66 нафар жабрланганлар ётганини, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир эканини айтди.

Россия тергов қўмитасининг Доғистон бўйича тергов бошқармаси Махачқалъадаги портлаш ортидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 14 август куни кечқурун Махачқалъадаги трассада автосервис ёниб кетган, ёнғин ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтган, шундан сўнг портлаш содир бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг