Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дубай кўзи». Дунёдаги энг катта томоша чархпалаги очилди (видео)

«Дубай кўзи». Дунёдаги энг катта томоша чархпалаги очилди (видео)

Дубай (БАА)да дунёдаги энг катта томоша чархпалаги очилди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Баландлиги 250 метрли чархпалакка «Ain Dubai» («Дубай кўзи») номи берилган. Унда 48 та кабина бор, айримларида бар мавжуд, овқат буюртма бериш мумкин. Чархпалак бир пайтнинг ўзида 1750 кишига хизмат кўрсата олади.

Аттракционни қурганлар унда ҳатто анжуманлар ва тўйлар ўтказса бўлади, дейишмоқда. Чархпалакнинг бир айланишига 38 дақиқа кетади. Кечаю кундуз ишлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг