Дунёдаги энг бой одам умрининг охиригача қанча солиқ тўлашини айтди
Америкалик тадбиркор, SpaceX асосчиси ҳамда Tesla раҳбари Илон Маск умри давомида қанча солиқ тўлаши мумкинлиги ҳақида X ижтимоий тармоғида ёзди.
Миллиардернинг тахминига кўра, у умрининг охирига қадар 500 миллиард доллар солиқ тўлайди.
Маълумот учун: Илон Маск шу йилнинг 2 феврал куни ўзига қарашли SpaceX аэрокосмик компанияси ва сунъий интеллект соҳасидаги xAI стартапини бирлаштириб, жаҳондаги энг бой кишига айланганди (852 млрд доллар).
Январ ойида Илон Маск унинг тўлаган солиқларини «кўтаролмаган» АҚШ солиқ хизмати компютер тизими ишдан чиққанини маълум қилганди. Солиқчилар унинг маълумотларини ишлаш учун дастурий таъминотни янгилашга мажбур бўлишган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter