Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг қиммат тўй (фото)

Дунёдаги энг қиммат тўй (фото)

275 турдаги таомнома, саҳнада Рианна ва меҳмонлар орасида Ҳиллари Клинтон, Иванка Трамп, Марк Цукерберг ва бошқалар: Forbes рўйхатидаги ҳиндистонлик миллиардер ўғлига тўй берди.

Миллиардер Мукеш Амбанининг ўғли Анант Амбани уйланди. Фото: REUTERS

Ҳиндистонда аср тўйи бўлиб ўтмоқда. Миллиардер Мукеш Амбани кенжа ўғли учун дунёдаги энг қиммат тўйлардан бирини ўтказди.

Рианна.

Тўйга рекорд даражадаги – 113 миллион доллар харажат қилинган. Рианна меҳмонлар учун қўшиқ куйлайди (бу унинг иккинчи фарзанди туғилгандан кейин саҳнага биринчи чиқиши).

Мукеш Амбанининг 28 ёшли ўғли Анант бошқа ҳинд магнати, фармсаноатчиси Вирен Мерчантнинг қизига уйланади.

Иванка Трамп турмуш ўртоғи билан.

Радҳика Мерчант ва Анант Амбани расман 12 июлда турмуш қуришади, аммо улар тўйни ҳозир ўтказишга қарор қилишган ва бутун дунёдан мингдан зиёд меҳмонлар Ҳиндистонга чақирилган.

Келин Радҳика Мерчант тўйи олдидан қишлоқ аҳолисига анъанавий таомларни тақдим этди.  Фото: REUTERS

Таклифнома олганларга ўта катта илтифот кўрсатилади: уларнинг диди ва овқатланиш истакларига қараб: 75 турдаги нонушта, 225 турдаги тушлик, 275 турдаги кечки овқат тортилади. Таомнома рўйхатидаги маҳсулотларнинг ҳеч бири кейинги кунда такрорланмаслиги алоҳида таъкидланади.

Меҳмонлар учун унутилмас саёҳатлар ташкил этилиб, ҳар бирига ҳинд миллий кийимлари ва алоҳида стилистлар ажратилган.

Мукеш Амбани номи Forbes миллиардерлар рўйхатида тўққизинчи ўринда қайд этилган. Унинг Reliance Industries корпорацияси нефть ва газ қазиб олишга ихтисослашган. Амбани бойлиги 111 миллиард долларга баҳоланган. Қуда томон – Мерчант оиласи эса йирик фармацевтика компаниясига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг