Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг яхши марафончиси фожиали тарзда ҳалок бўлди

Дунёнинг энг яхши марафончиси фожиали тарзда ҳалок бўлди

Марафон бўйича жаҳон рекордчиси, 24 ёшли Келвин Киптум Кения ғарбида содир бўлган автоҳалокатда фожиали тарзда ҳалок бўлди.

Кениянинг Nation нашрига кўра, Киптум Toyota Premio машинасини бошқариб кетаётган бўлган, машина ичида икки йўловчи ҳам бўлган. Спортчи бошқарувни йўқотиб, машина йўлдан чиқиб кетган ва катта дарахтга бориб урилган.

ЙТҲ натижасида Киптум ва унинг мураббийи Жерве Хакизимана воқеа жойида вафот этди. Шарон Косги исмли йўловчи жиддий жароҳат олган.

Киптум 2023 йилнинг 23 апрелида Лондон марафонида ғалаба қозониб, енгил атлетика юлдузига айланганди. 8 октябрь куни эса у Чикаго марафонида классик масофани икки соату 35 сонияда босиб ўтиб, жаҳон рекордини янгилаган. Рекорд ўтган ҳафта Халқаро енгил атлетика федерацияси томонидан расман тасдиқланганди.

Беш кун олдин Киптум ва унинг жамоаси Роттердам марафонида 42 км, 195 м масофани икки соат ичида босиб ўтишни режалаштираётганликларини эълон қилишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг