Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди «маймун чечаги» дейилмайди

Энди «маймун чечаги» дейилмайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги (monkeypox) номини ўзгартирди.

Бундан буён ушбу касаллик mpox (monkeypox қисқартмаси) деб аталади. ЖССТ ушбу ном инглиз тили билан бирга, бошқа тилларда ҳам қўлланилиши мумкинлигини маълум қилди.

Эски ном («маймун чечаги») баъзида ирқий ва камситиш мақсадларида қўлланилгани учун ҳам ташкилот касалликни қайта номлаган.

Эслатиб ўтамиз, mpox — хавфли вирусли касаллик бўлиб, шу йил қатор мамлакатларда тарқалган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг