Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

4 миллиард 240 миллион ёшга кирган қоятош топилди

4 миллиард 240 миллион ёшга кирган қоятош топилди

Фото:«Terminology»

Ҳиндистонда дунёдаги энг қадимий иккинчи қоятош топилди. Бу ҳақда «New Straits Times» нашри маълумотларига таяниб «Hurriyet» хабар бермоқда.

Ҳиндистон, Хитой ва Малайзия геологлари 8 йил аввал Ҳиндистоннинг Одиша штатида топилган тош устида тадқиқот олиб боришди. Бу қоятош 4 миллиард 240 миллион йиллик тарихга эга экани маълум бўлди.

«Саккиз йилдан бери олиб борилган тадқиқот натижасида қоятош жуда қадимий экани аниқланди. Бу шу пайтгача тадқиқ этилган энг қадимий иккинчи қоятошдир», – деди малайзиялик геолог Ражат Мазумдер.

Энг қадимий қоятош Австралия ғарбидаги Жэк Ҳилл тепалигида топилган эди. Унинг ёши 4 миллиард 400 миилион йил.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг