Ер юзидаги энг кекса эркак вафот этди

Сайёрамизда истиқомат қилувчи энг кекса эркак, япониялик Масадзо Нонака 113 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «tv-asahi.co.jp» сайтида хабар берилган.
Нонака 1905 йилнинг 25 июль куни дунёга келган. У беш нафар фарзанд кўрган. У охирги йилларда Хоккайдо оролида набиралари билан бирга яшаб келаётган эди.
Эндиликда Ернинг энг ёши улуғ эркак кишиси сифатида германиялик Густав Гернет тан олинган. У 1905 йил йил 15 октябрда туғилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter