Эрдўған кейинги президентлик сайловида ўз номзодини қўймайди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат янги конституцияга муҳтожлигини таъкидлар экан, 2028 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш нияти йўқлигини билдирди.
Венгриядан қайтар чоғида журналистлар билан суҳбатда бўлган Эрдўғон шундай деди:
«Янги конституцияни ўзим учун эмас, мамлакатим учун хоҳлайман. Қайта сайланиш ёки яна номзод бўлиш ниятим йўқ».
Унинг таъкидлашича, Туркия фуқаролик асосида тайёрланган, демократик ва мустаҳкам конституцияга муҳтож.
Маълумот учун, Эрдўғон 2003–2014 йилларда Туркия бош вазири лавозимида ишлаган. 2014 йил 28 августдан буён мамлакатни президент сифатида бошқариб келмоқда.
Президентнинг ушбу баёноти Туркияда 2028 йилги сайловлар арафасида унинг яна номзод бўлиши учун конституциявий ўзгаришлар муҳокама қилинаётган пайтга тўғри келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter