Эрдўғон: «Европа иттифоқи нега Туркияни ўз сафида кўришни истамаётганини биламан»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ЕИ Туркияни аъзоликка қабул қилмаётганида «ягона сабаб»ни кўраётганини таъкидлади.
Туркия 2005 йилдан бери Европа иттифоқи (ЕИ) таркибига киришга уринади. Туркия Иттифоққа аъзо бўлиши учун Еврокомиссия билан музокаралари муваффақиятли якунланиши ҳамда ЕИ аъзолари бир овоздан рози бўлишлари шарт.
— Ягона сабаб шуки — Туркия мусулмон мамлакати. Шундай экан, буни очиқчасига юзимизга айтишсин, — деди у «A Haber» телеканалидаги чиқишида.
Бир йил муқаддам Эрдўғон турк халқи ЕИ билан музокаралардан қаттиқ чарчаганини айтиб, Анқара уюшмага аъзо қилишни тинмай сўравериш ниятида эмаслигини маълум қилганди. Қолаверса, Евроиттифоққа аъзо бўлмаса ҳам мамлакат ҳеч нарса йўқотмаслигига Туркия президентининг ишончи комил.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter