Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон олий раҳбарининг саҳифалари блокланди

Эрон олий раҳбарининг саҳифалари блокланди

Meta компанияси Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг Facebook  ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги аккаунтларини блоклади.

Компания буни Олий раҳбарнинг кескин баёнотлари ва сайт қоидаларига риоя қилмагани  билан изоҳлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

«Instagram ва Facebook Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг аккаунтларини Яқин Шарқда кескинлашиб бораётган можаролар фонида ўчириб ташлади», — дейилади хабарда.

Хоманаий ижтимоий тармоқларида Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватловчи хабарлар ва Исроилга қарши баёнотлар ёзганлиги хабар қилинган.

Қайд этилишича, Мета сиёсати ташкилотлар ёки шахсларга зўравонлик чақириқларини чоп этишга рухсат бермайди. Тақиқ Қўшма Штатлар ҳукумати томонидан террорчи деб эълон қилинган ташкилотларни қўллаб-қувватлаган ҳар бир кишига ҳам тегишли, деб таъкидланади CNN хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг