Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон Украинага жиддий норозилик билдирди: тафсилотлар

Эрон Украинага жиддий норозилик билдирди: тафсилотлар

Фото: Новини Live

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг Муваққат ишлар бўйича вакилини чақириб, унга норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда Эрон давлат телерадиокомпанияси IRIB хабар берди. Теҳрон илгари Киевни Каспий денгизида савдо кемасига зарба берганликда айблаган эди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрон ўз хавфсизлиги ва миллий манфаатларини ҳимоя қилишини маълум қилган эди. Вазирлик мамлакат фуқароларининг ҳаёти ва мулкига қилинган ҳужумларнинг жавобсиз қолишига йўл қўймаслигини қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги илгари Каспий денгизида Эрон савдо кемасига зарба бериш натижасида бир киши ҳалок бўлганини ва яна бир киши яраланганини маълум қилган эди. Шунингдек, у бу ҳодисани халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ва Украинанинг можарони кучайтиришга уриниши деб атади.

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат қуролли кучлари Каспий денгизида Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий юкларни ташиётган кемаларга зарба берганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Украина ва Эрон муносабатлари айниқса Россия босқини бошлангандан сўнг кескинлашди. Бунга Эроннинг Россияга дронлар бўйича кўрсатаётган ёрдами ҳам сабаб бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг