Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Руслар билан ўртада кўп масала бор»: Эстонияда янги президент сайланди

«Руслар билан ўртада кўп масала бор»:  Эстонияда янги президент сайланди

Эстония парламенти иккинчи уринишда янги президент сайлашга муваффақ бўлди. 

Унга кўра, Миллий музей директори Алар Карис мамлакатнинг янги раҳбарига айланди. 

Биринчи марта Карис 63 депутатнинг қўлловига эришганди, ваҳоланки сайланиш учун 69 депутат овози керак бўлган. 

Иккинчи марта овоз беришга 72 нафар депутат Карис номзодини қўллаган. 

1958 йилда туғилган Карис Эстония-Россия муносабатларида ҳал қилиш лозим бўлган кўплаб саволлар борлигини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Эстонияни 2016 йил октябрдан буён Керсти Калюлайд бошқариб келаётганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг