Евроиттифоқ ёки Россия? Сербия президенти бир қарорга келди

Сербия президенти Александар Вучич 9 май куни Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадига боради. Бу ҳақда у 23 апрел куни Pink TV эфирида маълум қилди.
«Москвага боришимни саккиз ой аввал айтгандим, демак, бораман», — деди Вучич.
У Россия президенти Владимир Путин билан муносабатлари доим «самимий, очиқ ва чин юракдан» бўлганини таъкидлади.
Хабарларга кўра, Вучич Москвадаги 9 май парадига борса, Сербия Европа Иттифоқига қабул қилинмаслиги ҳақида Брюссел аввалроқ огоҳлантирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter