Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа иттифоқининг коронавирус энг кўп тарқаган икки мамлакати ҳукумати раҳбарлари ЕИдан ички чегараларни тезроқ очишни сўрашди

Европа иттифоқининг коронавирус энг кўп тарқаган икки мамлакати ҳукумати раҳбарлари ЕИдан ички чегараларни тезроқ очишни сўрашди

Фото: ТАСС

Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасидаги чегараларни имкон қадар тезроқ очиш керак. «Regnum» хабарига кўра, жума, 5 июнь куни бош вазирлар — Жузеппе Конте (Италия) ва Педро Санчес (Испания) Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляенга мурожатларида шуни таъкидлашди.

Эътиборга молик бир факт: Испания ва Италия — Европа иттифоқида коронавирусдан энг кўп жабр кўрган мамлакатлар.

Ҳар икки сиёсатчига кўра, бунда мамлакатлар тенг имкониятга эга бўлиши лозим, чегараларни очиш тафсилотлари тушунарли ва «шаффоф» бўлиши зарур.

Италия ва Испания ҳукуматлари раҳбарлари вақти етиб, чегаралар очила бошлагач, аввало ўзлари «нотенг» имкониятга эга мамлакатлар орасида (эпидемиядан энг талафот кўрган) бўлиб қолишларидан хавотирда. Бу икки мамлакат, ҳамма ҳам уларга чегараларини очмаса, туризм, бизнесни, умуман олганда, иқтисодиётини оёққа турғазишда анча қийинчиликларга дуч келади.

Илгари тарқалган хабарларда ЕИнинг ички чегаралари 15 июндан очилади дейилганди, аммо бу воқеа кечикадиганга ўхшаб турибди. Шундай бўлган тақдирда Европа иттифоқи ташқи чегараларини илгари маълум қилинганидек, 1 июлда ҳам очмаслиги мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг