Европада захирадаги газ кескин камайиб кетди
Европа ер ости захираларида сақланаётган газ миқдори 49,83 фоизгача камайди, дейилади «Gas Infrastructure Europe» маълумотида.
Германияда захирадаги газнинг 42,44 фоизи, Францияда 39,65 фоизи қолган. Украинада эса — 52 фоиз.
Айни пайтдаги кўрсаткич Европада сўнгги беш йилдаги ўртача даражадан 2,77 фоизга оздир.
Захирадаги газнинг кўпроқ сарфланиши Европада бу йилги қишнинг совуқроқ келгани билан изоҳланяпти. Об-ҳаво маълумотларига кўра, Европадаги қаҳратонлар келаси ҳафта ҳам давом этади, хусусан, Шарқий Европада ҳаво 15°Cгача пасайиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter