Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция шарқида қор кўчди: ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар бор

Франция шарқида қор кўчди: ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар бор

Фото: Peter Kneffel/dpa

Бир қанча қор кўчкилари натижасида бир киши ҳалок бўлди ва яна бир неча киши жароҳатланди. Фожиали ҳодиса Aльп тоғлари этагидаги Савой бўлимида содир бўлди.

Маҳаллий префектуранинг аниқлик киритишича, камида тўртта қор кўчкиси қайд этилган. Улар нечта дам олувчининг қор тагида қолганига аниқлик киритмадилар, аммо қутқарувчиларнинг шарофати билан уларнинг ҳаёти сақлаб қолингани қайд этилмоқда, деб ёзади ТAСС.

Шу билан бирга, префектура Савой тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юқори бўлиб қолаётганидан огоҳлантирди. Шу муносабат билан ҳокимият чанғичиларни ҳушёрликка ва об-ҳаво маълумотларидан бохабар бўлиб туришга чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг