Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция суди Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди

Франция суди Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди

Франция суди Суриянинг собиқ президенти Башар ал-Асадни ҳибсга олишга ордер берди.

France 24 берган маълумотларга кўра, ордер америкалик журналист Мари Колвин ва француз фотографи Реми Оклининг ўлими муносабати билан берилган. Улар 2012 йилда ҳукумат кучларининг Ҳомс шаҳрини бомбардимон қилиши натижасида ҳалок бўлган эди.

Собиқ президентдан ташқари, суд айни иш бўйича унинг маъмуриятидаги яна олти нафар собиқ юқори лавозимли амалдорни ҳибсга олишга ордер берган.

2023 йилнинг ноябрида ҳам Франция суди 2013 йилда Сурияда кимёвий ҳужум уюштирганликда айблаб, Асадни ҳибсга олишга ордер берган эди. 2025 йил июлида Франциянинг олий кассация суди Асад гумон қилинаётган жиноятлар вақтида президентлик дахлсизлигига эга бўлганини айтиб, ордерни бекор қилди.

Маълумот учун, Асад Сурияни 20 йилдан ортиқ бошқарган. 2024 йил декабрида унинг режими ағдарилди ва собиқ президент Россияга қочиб кетди. Кремл унинг «гуманитар мақсадларда» сиёсий бошпана олганини расман тасдиқлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг