Германия компанияси Украинада танк заводи қуради

Немис қуролларини ишлаб чиқарувчи «Rheinmetall» компанияси яқин 12 ҳафта ичида Украинада танк ва зирҳли автомобиль ишлаб чиқарувчи завод очади.
Компания йилига 400 та танк ва зирҳли автомобиль ишлаб чиқаришни даъво қилмоқда. Россия Украинада завод қурилиши бошланадиган бўлса, ракета орқали бу заводни йўқ қилишини айтган.
Завод Украина ғарбида жойлашган бўлиб, «Rheinmetall» ва Украина давлат қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи «Укроборонпром» томонидан биргаликда бошқарилади.
«Rheinmetall» компанияси биринчи марта завод режаларини шу йилнинг март ойида эълон қилган эди. Ўша вақтда компания заводни қуриш 200 миллион долларга тушишини ва завод йилига 400 та энг сўнгги «Panther» танкларини ишлаб чиқаришга қодирлигини айтган эди.
Бундан ташқари, заводда украиналик ишчилар артиллерия тизимларини ўз ичига олган бошқа маҳсулотларини қуриш ва таъмирлашга ўргатилади.
Маълумот учун, Россия мунтазам равишда Украина ғарбидаги ҳарбий объектларга учувчисиз учоқлар ва қанотли ракеталар билан зарба бериб келади ҳамда хорижий қуроллар ва ҳарбий машиналар захираларини қонуний нишон деб билади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter