Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Германия Украинага танклар беришдан бош тортди

ОАВ: Германия Украинага танклар беришдан бош тортди

Германия канцлери Олаф Шолц Украина бош вазири Денис Шмигалнинг қўшимча ҳарбий ёрдам сўрашини рад этди.

Бу ҳақда Die Welt газетаси Украина расмийларига таяниб ёзмоқда.

Гап Германиянинг Leopard-2 танкларини Киевга юбориш ҳақида кетмоқда. Сўровга немис ишлаб чиқарувчиси  Krauss-Maffei Wegmann (KMW) (КМW) томонидан жами 1,55 миллиард евролик танкларни етказиб бериш бўйича таклиф асос бўлган. Биринчи танклар шартнома тузилганидан кейин 36 ой ўтгач етказиб берилиши мумкин эди.

Олаф Щолц экспорт лицензиясини беришни тасдиқлашдан бош тортди, деб ёзади DW.

Нашрнинг таъкидлашича, Щолц қўшимча ҳарбий ёрдам бўйича ўз позициясини ўзгартиришга «мутлақо тайёр эмас».

Аввалроқ, Польша Германиядан $1,32 трлн талаб қилмоқчи экани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг