Германияда биратўла 18 та машина автоҳалокатга учради, 28 киши жабр кўрди
Германиянинг жануби-ғарбида йирик автоҳалокат содир бўлди. Унда 18 та автомобиль, 29 нафар киши зарар кўрди ва мўъжиза туфайли ўлим қайд этилмади, дея хабар берди «ZDF» нашри.
Нохуш ҳодиса Бавариянинг Қуйи Франкония округида содир бўлган. Йўлни қуюқ туман қоплаган ва намгарчилик юқори бўлган. Шу боис ҳайдовчилар тормоз беришга улгуришмаган ва сирпанчиқ йўл туфайли бошқарувни йўқотган машинага бориб урилишган.
Шикастланган машиналар орасида учта ўт ўчириш ва иккита полиция, шунингдек, бир нечта юк машиналари ҳам бор. Айни вақтда магистралдаги ҳаракат вақтинча тўхтатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter