Германияда кузатувлар тарихидаги иккинчи энг жазирама ёз қайд этилди
2026 йил ёзи Германия тарихидаги иккинчи энг иссиқ мавсум бўлди.
DWD метеохизмати мамлакатда ўртача ҳарорат 19,6 даража бўлганини маълум қилди. Бу кўрсаткич фақат 2003 йилги мутлақ иссиқликдан (19,7 даража) кейинги ўринда туради. Бу йил 22 кун давомида ҳаво ҳарорати 30 даражадан, беш кун давомида эса 35 даражадан юқори бўлди.
Ёзда Германия тарихидаги иккита янги рекорд ўрнатилди: 27 июнда Саксония-Анхалтдаги Мёкерн-Древицда ҳаво 41,8 даражагача қизиган бўлса, 28 июнга ўтар кечаси Кубшюцда ҳарорат 29,4 даражадан пасаймади.
Шунингдек, бу йил ўта қурғоқчилик кузатилди — ҳар квадрат метрга меъёрдан анча кам, яъни 171 литр ёғин тушди. Жами 779 қуёшли соат билан ушбу мавсум 1951 йилдан бери кузатилган энг серқуёш ёзлар бешлигига кирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter