Германияда «тунги ҳоким» лавозими пайдо бўлди

Германиянинг Манҳейм шаҳрида «тунги мэр» лавозими жорий этилди. У қиладиган ишлар шаҳарнинг тунги ҳаётини бошқаришдан иборат: тозалик, кўчалар ва клубларда тартиб сақланишини назорат қилади. Бу ҳақда «Liga.net» хабар берган.
«Кечаси ухламайдиган ҳоким» бўлишга ўн нафар номзод даъвогар.
«Mannheimer Morgen» газетасининг ёзишича, бу лавозимда ишлаган одам нафақат тунги бизнесни ривожлантириши, балки ҳар хил низолар, масалан, бемаҳалдаги шовқин туфайли қўни-қўшнилар ўртасида келиб чиққан жанжалларни ҳам бартараф этиши лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бундай тажриба Лондон, Амстердам ва Цюрих шаҳарларида ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter