Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамас қўмондонлари ҳалок бўлди

Ҳамас қўмондонлари ҳалок бўлди

ҲАМАС ташкилоти раҳбарият аъзоси Солиҳ ал-Арурийнинг ўлимини расман тасдиқлади. Баёнотда жанговар қанотнинг икки қўмондони ҳам ҳалок бўлгани айтилган.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари ўлдирилгач, Рамаллоҳда оммавий юриш бошланган. Шаҳар Ғарбий Соҳилнинг марказий қисмида жойлашган.

Аввалроқ Байрут чеккасида кучли портлаш содир бўлгани хабар қилинганди. Портлашдан кейин Ҳизбуллоҳ назорати остидаги ҳудудда ёнғин бошланди. Маҳаллий ОАВлар дрон ҳужуми ҳақида хабар беришган.

Бундан аввалроқ Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ҳарбий амалиёт барча мақсадларга эришилгунга қадар ва ҲАМАС ҳаракати йўқ қилинмагунча давом этишини айтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг