Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонлик самолёт ҳожатхонасида қолдирилган хат учун бир умрга қамалди

Ҳиндистонлик самолёт ҳожатхонасида қолдирилган хат учун бир умрга қамалди

Фото: Rafiq Maqbool / AP

Ҳиндистон суди самолётда бомба борлиги ҳақида ҳазил қилган одамни бир умр қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ушбу ҳазил туфайли самолёт фавқулодда ҳолатда қўндирилган.

Ҳодиса 2017 йилда Jet Airways рейсида рўй берган. Лайнер Мумбайдан Нью-Деҳли томон учиб кетаётган эди. Олмос савдоси билан шуғулланувчи Биржу Кишор Салла ҳазиллашишга қарор қилди ва бизнес-класс ҳожатхонасидаги салфетка қутичасида хат қолдирди. Унда ёзилишича, самолётда 12 жиноятчи ва бомба бўлган.

Стюардессалардан бири хатни топиб олган ва дарҳол кема капитани Жей Яривалга хабар қилган. Шундан сўнг учувчилар самолётни шошилинч тарзда Аҳмадобод шаҳрида қўндиришади.

Ўшанда Салла ҳеч кимга сездирмай самолётдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Аммо суриштирув ишлари натижасида 2018 йилда қамоққа олинган. Суд ҳукми билан у бир умрга қамалди ва 1 миллион доллар жарима тўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг