Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсониятни таърифлаб бўлмас уқубатлар кутмоқда — олимлар

Инсониятни таърифлаб бўлмас уқубатлар кутмоқда — олимлар

Фото: «YouTube»

153 мамлакатдан 11 минг нафардан зиёд олимлар инсониятни таърифлаб бўлмас уқубатлар кутаётгани таъкидланган ҳужжатга имзо қўйишди, дея хабар берди «РИА Новости». Карбонат ангидрид ишлаб чиқилишини камайтиришга зудлик билан киришилмас экан, кейин кеч бўлади, дейилади хабарда.

Ушбу тадқиқот-мақола «BioScience» илмий журналида чоп этилди.

Олимларнинг хулосалари 40 йиллик кузатувларга асосланган. Электр энергияси истеъмоли, ер юзаси ҳарорати, аҳоли сонининг ўсиши, ўрмонларнинг қисқариш суръати, қутб музликлари массаси, ялпи ички маҳсулот ва ҳавонинг заҳарли газлар оқибатида бузилиши каби кўрсаткичларни қамраб олган

Ҳужжат муаллифларидан бири — Сидней университети ходими Томас Ньюсомнинг таъкидлашича, бутун дунёни фавқулодда экологик вазиятдан огоҳлантириш олимларнинг бурчидир. Унинг Орегон университетидаги ҳамкасби Уильям Риппл эса иқлим ўзгаришлари аксарият тадқиқотчилар кутганидан тезроқ кечаётганини қўшимча қилган.

Мутахассисларга кўра, вазиятни ўнглаш учун инсониятда ҳали имкониятлар бор. Глобал исишни секинлаштириш учун қадам ташлаш лозим бўлган айрим соҳалар ҳам санаб ўтилган. Хусусан, қазилма ёнилғи ўрнига тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, юқори «углерод солиқлари»ни жорий этиш, ЯИМ ўсиши ва моддий фаровонлик ортидан қувишни бас қилиш, ўрмонларни ёппасига кесишни тўхтатиш, озиқ-овқат маҳсулотларида ҳайвонлар улушини ўсимликлар ҳисобига камайтириш каби таклифларни илгари суришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг