Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсулт — камбағаллар касаллиги ва у кўпаймоқда

Инсулт — камбағаллар касаллиги ва у кўпаймоқда

Иллюстратив фото

Окленд технология университети ҳамда Вашингтон университети қошидаги Саломатлик кўрсаткичлари ва баҳолаш институти тадқиқотчилари жаҳонда инсултга чалиниш ҳолатлари ошганини қайд этишди. Тадқиқот натижалари The Lancet Neurology журналида эълон қилинди.

1990 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда инсултни бошдан ўтказган одамлар сони 70 фоизга ошган, инсулт билан боғлиқ ўлим ҳолатлари эса 44 фоизга ўсган. Инсулт 2021 йилда ўлимга сабаб бўлган омиллар орасида юрак ишемик касалликлари ва COVID-19дан сўнг учинчи ўринни эгаллаган.

Инсултнинг кўпайиши сайёрамиз аҳолисининг қариши ҳамда олдини олиш мумкин бўлган хавфларнинг таъсири ошгани билан изоҳланмоқда.

Тадқиқотчилар 1990–2021 йилларни қамраб олган Касалликлар юки глобал тадқиқоти (GBD) маълумотларини таҳлил қилишди. Тана юқори массаси индекси, қон босими, қондаги шакар миқдори ва ҳаво ифлосланишининг таъсири каби хатарли омилларнинг таъсири ўрганилди.

Ёшга қараб стандартлаштирилган касаллик ва ўлим кўрсаткичлари минтақалар ўртасидаги тафовутни ҳам кўрсатди: аҳолисининг даромади паст ёки ўртача мамлакатларда инсултнинг улуши сезиларли даражада юқори.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг