Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил сулҳ доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди

Исроил сулҳ доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди

Исроил қамоқхонасидан озод қилинган фаластинликлар Ғарбий Соҳилдаги Бейтуния шаҳрига олиб келинди. Улар турли жиноятлар – тош отишдан тортиб, қотилликка уриниш каби жиддийроқ айбловлар учун ҳибсга олинган бўлган.

Маҳбусларнинг озод қилиниши якшанба куни бошланган Ғазо сулҳ битими доирасида озод қилинган уч исроиллик эвазига амалга оширилган.

Исроил қамоқхоналаридан озод қилинган фаластинлик маҳбуслар, асосан аёллар ва болаларни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, уч босқичдан иборат сулҳнинг биринчи босқичи дастлабки олти ҳафталик оташкесимни, ҲАМАС томонидан гаровга олинган 33 кишини босқичма-босқич озод қилишни ва Исроилдаги юзлаб фаластинлик маҳбусларни озод қилишни талаб қилади. Гаровга олинганлар орасида аёллар, болалар, қариялар ва ярадорлар бор.

Шунингдек, биринчи босқич анклавга инсонпарварлик ёрдамининг кўпайишига имкон бериш учун Ғазодан Исроил кучларини қисман олиб чиқишни ҳам ўз ичига олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг